Ўзбекистон давлат ташкилотларининг мафтункор матбуот котиблари — фото

Сўнгги пайтда ​Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар​ ривожлантириш бўлимлари раҳбари лавозимига қиз-аёлларни тайинлаши кузатилмоқда. Энг сўнгги тайинловлардан — Лайло Рустамова. Ҳозир у Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматини бошқармоқда.

Фото: «Tez News»

Тайинловга қадар Лайло Рустамова «GM Uzbekistan» компаниясининг матбуот хизматида ишлаган.

«Tez News» таҳририяти Ўзбекистон давлат идораларининг мафтункор матбуот котиблари ҳақида интернетдаги очиқ маълумотларни тўплаб, эътиборингизга ҳавола этади.

Элмира Бекмуродова — Энергетика вазирлиги матбуот котиби

Фото: «Tez News»

Элмира Бекмуродова журналистик фаолиятини 2009 йил «НТТ» нодавлат нотижорат телеканалида мухбир сифатида бошлаган. 2010—2013 йилларда «Форум-ТВ» телеканали муҳарририга айланган.

Фото: «Tez News»

2013—2016 йиллар давомида Элмира Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Ижтимоий медиа-маҳсулотларини тайёрлаш ва жойлаштириш» лойиҳасига раҳбарлик қилган.

Нигора Турсунова — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби

Фото: «Tez News»

Нигора Турсунова 2020 йилнинг март ойида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига матбуот котиби этиб тайинланган. Ушбу лавозимга қадар у Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида фаолият юритган.

Дилдора Жўраева — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот котиби

Фото: «Tez News»

Дилдора Жўраева 2015-2018 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритган, 2020 йилдан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг матбуот котиби, 2018 йилдан Молия вазирлиги ахборот хизматида PR-консультант лавозимида ишлайди.

Дилдора Жўраева Тошкент Давлат Шаркшунослик институти ва Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Фото: «Tez News»

Ҳозирги кунда Дилдора Жўраева Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот котиби лавозимида ишлаб келмоқда.

Моҳирахон Нуруллаева — Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси собиқ матбуот котиби

Фото: «Tez News»

Моҳирахон Нуруллаева 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2016 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети журналистика факультетини тамомлаган.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси матбуот котиби лавозимида фаолият  юрутганга қадар Моҳирахон Нуруллаева Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази веб-портални юритиш ва ахборот хизмати бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

Елена Исмаева — Давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби

Фото: «Tez News»

Елена Исмаева 1992 йил Наманган вилояти Учқўрғон шаҳрида туғилган. У 2014 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тугатган. 2013 йилдан 2015 йилгача «Банковские вести» — «Банк ахборотномаси» газетасида мухбир, масъул котиб бўлиб ишлаган. 2015 йилдан 2019 йилгача «Правда Востока» газетасининг иқтисодиёт бўлими мухбири лавозимида фаолият юритган.

Елена Исмаева 2016 йилда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлари уюшмаси, Ёзувчилар уюшмасининг «Энг Улуғ, Энг Азиз» анъанавий танловида «Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари» номинациясида ғолиб бўлган.

2019 йил октабрь ойидан ҳозирги кунга қадар Елена Исмаева ўз касбий фаолиятини Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармасида олиб бормоқда.

Камола Собирова (Раҳмонова) — собиқ Хотин-қизлар қўмитаси матбуот котиби

Фото: «Tez News»

Таниқли шоир Шавкат Раҳмоннинг қизи Камола Собирова 1983 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

Санобар Умарова — «Асакабанк» акциядорлик-тижорат банки матбуот котиби

Фото: «Tez News»

Санобар Умарова 2007—2013 йилларда Тошкент шарқшунослик институтини, 2014—2016 йилларда эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини тамомлаган. Фаолияти давомида «Капиталбанк», Миллий телерадиокомпанияда ишлаган.

Фото: «Tez News»

2019 йилдан буён «Агробанк» АТБ матбуот котиби сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Зумрад Шожалилова — «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот котиби

Фото: «Tez News»

Зумрад Шожалилова Наманган вилоятида туғилган. «Uzinfocom», «Ziyonet»да, шунингдек, 2018—2019 йиллар давомида Uzbekistan Airways’да фаолият юритган. 2019 йилдан буён «Ўзавтосаноат» матбуот котиби.

Сурайё Раҳмонова — Бош прокуратура матбуот хизматининг собиқ раҳбари

Фото: «Tez News»

Сурайё Раҳмонова 2018—2019 йиллар давомида Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий маълумотлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 2019 йилнинг июлида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланган.

Фото: «Tez News»

Сурайё Раҳмонова 2000 йилда Тошкент давлат юридик университетида бакалавр даражасини, 2002 йилда эса магистр дажарасини олган. Доцент (2015 йил), юридик фанлар доктори (2018 йил).

Рейтинглар