Қўрғонтепада 67 кишини иш билан таъминлаш учун салкам 150 млн сўм субсидия ажратилади

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 67 нафар кам таъминланган фуқароларнинг доимий бандлиги таъминланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Қўрғонтепа туманидаги 67 нафар кам таъминланган фуқарони иш билан таъминлаш мақсадида уларнинг ҳар бирига 2 миллион 230 минг сўмдан жами 149 миллион 410 минг сўм субсидия маблағлари ажратилган.

Қайд этилишича, «Аҳил барака маҳсули» МЧЖ кооперативи уларни 5 тадан қуён билан таъминлаб, расман ишга қабул қилган. Кўпайтирилган қуёнлар кооператив томонидан қайта сотиб олинади.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, 2-сектор раҳбари Сардорбек Режаббоев, туман АБКМ директори Фотима Сиддиқова ҳамда тегишли МЧЖ раҳбари иштирокида 67 нафардан, 2-секторда яшайдиган 10 нафарига 5 тадан қуёнлар етказиб берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асакада уйи ёнган фуқарога 55 та шифер ва 100 дона бройлер жўжаси берилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ромитанда ҳоким томонидан эҳтиёжманд оилаларга қорамол ҳамда қўй тарқатилгани маълум қилинган.

Янгиликлар