Фото: Тошкентда мингдан зиёд ёшлар иштирокида парад ўтказилди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида мингдан зиёд ёшлар иштирокида ёшлар парад ўтказилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилди.

Фото: «Kun.uz»

Хабарга кўра, парад «Тошкент ёшларни севади» номли ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган. Шунингдек, тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва ички ишлар ходимларидан иборат гуруҳ қатнашган.

Фото: «Kun.uz»

Қайд этилишича, парадда иштирок этган минг нафардан зиёд ёшлар учун оркестр чиқишлари, хизмат ҳайвонлари, жанговар машиналар намойиш қилинган. Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари масъул ходими Aҳрор параднинг мақсади ҳақида гапирган.

Фото: «Kun.uz»

«Парад аҳоли, хусусан, ёшларга яхши кайфият бағишлади. Мамлакатмизни 62 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этаётган бир шароитда уларга бўлган эътибор, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун қилинаётган бу тадбирлар ижобий самара беради. Ёшларни ҳарбий техникалар, хизмат ҳайвонларига бўлган яхши муносабатини кўриб биз ҳам хурсанд бўлдик», — дейди у.

Таъкидланишича, параднинг иккинчи қисмида ёшлар учун концерт дастури тақдим этилган.

Фото: «Kun.uz»

Аввалроқ Жиззахда 8 мингдан зиёд фуқаро иштирокида ноанъанавий ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилгани айтилган эди. Шунингдек, Бухоро шаҳрида «II Халқаро мотоҳаваскорлар фестивали»га старт берилгани ҳақида хабар берилганди.