Ўзбекистон Таэквондо миллий ассоциациясига раҳбар сайланди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Таэквондо (ИТФ) миллий ассоциацияси томонидан 2021 йил 6 январь куни ўтказилган навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида ассоциацияга раҳбар сайланди.

Фото: Таэквондо миллий ассоциацияси матбуот хизмати

Конференцияда Ўзбекистон Таэквондо (ИТФ) миллий ассоциациясининг президенти лавозимига Лазиз Хасанов номзоди қайта тасдиқланди.

Фото: Таэквондо миллий ассоциацияси матбуот хизмати

Шунингдек, конференцияда вилоят бўлими раҳбарлари ва вице-президентлар ҳам 5 йил муддатга сайланди. Бундан ташқари, aссоциациянинг амалга оширилган ишлари юзасидан раҳбарият ва вилоят бўлими бошлиқларининг ўтган 5 йиллик ҳисоботлари муҳокама қилиниб, 2021 йилда режалаштирилган ишлари юзасидан вилоят бўлими раҳбарлари, вице-президентларга кўрсатмалар берилдии.

Аввалроқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига маслаҳатчи тайинлангани ва Президент давлат хавфсизлик хизматига раҳбар тайинлангани маълум қилинган эди. Шунингдек, Тошкент ҳокимига туризм ва спорт ишлари бўйича маслаҳатчи тайинлангани хабар қилинган.