Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 30 ноябрь куни Гаянэ Умерова Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Гаянэ Умерова 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2008 йилдан 2017 йилга қадар Ўзбекистон тасвирий санъат галереясининг кўргазмалар ва жамғармалар бўлимида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган. Шунингдек, Гаянэ 2017–2020 йилларда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармасининг молия бошқаруви бўлими бошлиғи ҳамда ижрочи директор ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Гаянэ Умерова Маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори лавозимида ишлаб келган.

Аввалроқ Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Вақф» фондига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар