Видео: Қорасувдаги Макро супермаркетининг ичига «Lacetti» кириб кетди

Тошкент шаҳри Қорасув-6 даҳасидаги Макро супермаркетининг ичига «Lacetti» кириб кетди. Бу ҳақда «Zamon.uz» Telegram каналида хабар берилди.

Кадр: Telegram / @zamonuz

Видеодан маълум бўлишича, машина дўкон ойнасини синдириб, ичкарига кириб борган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Аввалроқ Самарқандда тўқнашув оқибатида «Damas» «Москвич»нинг устига чиқиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда «Nexia» билан тўқнашган «Damas» темир тўсиққа бориб урилгани хабар қилинган.