Самарқандда тўқнашув оқибатида «Damas» «Москвич»нинг устига чиқиб кетди — видео
Самарқанд шаҳрида 6 январь куни «Damas» ҳамда «Москвич»нинг тўқнашиши оқибатида автоҳалокат юзага келди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, воқеа 6 январь куни соат 18:40 атрофида Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳарининг Гулобод кўчасида юзага келган. Тўқнашув 52 ёшли ҳайдовчи Т.М. бошқарувидаги «Москвич» ҳамда 23 ёшли ҳайдовчи Ш.Х. бошқарувидаги «Damas» иштирокида содир бўлган.
Ҳалокатда «Damas» ҳайдовчисига жароҳат етиши оқибатида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Қашқадарёда «Nexia» билан тўқнашган «Damas» темир тўсиққа бориб урилгани ва Қамчиқ довонида вазир ўринбосарининг машинаси жарликка қулаши оқибатида амалдорнинг аёли ва қизи ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Фарғонада «Nexia» билан тўқнашган «Tracker» ёниб кетгани маълум қилинган.