Сурхондарёда «Matiz» «Labo»га йўл бермай, уни уриб ағдарди — видео

Сурхондарё вилояти Узун туманида 4 январь куни «Мatiz» «Labo»ни уриб ағдарди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, воқеа 2021 йилнинг 4 январь куни соат 16:05 да Узун тумани ҳудудидан ўтган 4R-108В автомобиль йўлининг 12-километрида содир бўлган.

26 ёшли «Matiz» ҳайдовчиcи йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан ортга қайрилиб олаётган вақтида 27 ёшли С.А. бошқарувидаги «Labo» русумли автомобилни уриб юборган. Зарб оқибатида «Labo» автомобили ағдарилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар аниқланмаган. Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Намангандаги автоҳалокат оқибатида она ва унинг 3 ёшли қизи вафот этгани ва Сирдарёда юк машинаси уриб юборган «Cobalt» ҳайдовчиси шифохонада вафот этгани хабар қилинган эди.