Россияда коронавирусга қарши дори рўйхатга олинди

Россия Федерал биотиббий агентлиги (ФБA) коронавирус асоратининг олдини олувчи ёки таъсирини камайтирадиган маҳаллий «Лейтрагин» препаратига патент берди. Бу ҳақда агентликка таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Бу дори дунёда ҳозиргача амалий тиббиётга кирган дельта-опиоид рецепторлари агонистидир», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ФБA Биотиббиёт технологиялари илмий-тадқиқот марказининг олимлари «Даларгин» асл номи билан дори тўқималарнинг тикланишга фаол таъсир қилишини аниқлади.

Бундан ташқари, ушбу тоифадаги моддалар иммунитет реакциясини ташкил қилишда фаол иштирок этади ва ситокин штурмининг олдини олишга ёки юмшатишга қодир. Шунингдек, ушбу моддалар яллиғланишга қарши оммавий равишда чиқарилиши, коронавирус инфекцияси бўлган беморда оғир нафас олиш ва умумий тизим бузилишларининг ривожланишига олиб келади.

Июл ойи охирида Владимир Путин ҳукумат ва фармацевтика компанияларига ички бозорга COVID-19 препаратларининг ишончли етказиб берилишини таъминлашни буюрган.

«Биздаги дори-дармонлар самарадорлиги исботланди, уларнинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди, фақат керакли ҳажмни таъминлаш керак», — дейди президент.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев бир ҳафта ичида коронавирус вакцинасини харид қилиш йўлларини ўрганиб чиқиш ҳақида топшириқ берган эди. Шунингдек, AҚШда COVID-19’га қарши вакцинанинг тахминий нархи маълум қилинганди.

Янгиликлар