Ўзбекистон гидлар уюшмаси вакиллари янги зиёрат ва экологик маршрутларни яратиш учун Самарқандга борди

Ўзбекистон гидлар уюшмаси вакиллари янги зиёрат ва экологик маршрутларни яратиш учун Самарқандга борди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси гидлар уюшмаси вакиллари янги зиёрат ва экологик маршрутларни яратиш учун фото va видео материалларни тайёрлаш, объект ва жойлар тўғрисида маълумот тўплаш мақсадида Самарқандга борди. Суратга олиш ишлари Шоҳи Зинда мажмуаси, Регистон майдонида, Имом Ал-Мотрудий мақбараси, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси va Самарқанднинг бошқа зиёратгоҳларида амалга оширилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Тайёрланган барча материаллар келгусида уюшма қошидаги Менторлар мактаби (Устозлар мактаби) учун ўқув қўлланма ва видео-маърузалар яратиш учун ишлатилади. Шунингдек, мактаб келгусида зиёрат, экологик ва фаол туризм турлари ҳақида маълумотга эга бўлган раҳбарларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Ундан ташқари Ўзбекистон Гидлар уюшмаси вакиллари Навоий va Бухоро вилоятларига ҳам ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «АрМИ—2020» халқаро ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақаси иштирокчилари Қўқонга боргани ҳақида хабар берилган эди.