Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 6 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:38 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Фото: «Romania Journal»

Маълум бўлишича, зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 39,16 градус, шарқий узунлик бўйича эса 71,34 градусни ташкил этган. Зилзила магнитудаси М=4,1, чуқурлиги 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 295 километр бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Фарғона: 141 километр, 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, 27 cентябрь куни водий вилоятларида зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Зилзила кучи Наманганда 4 балл, Aндижон ва Фарғонада 2 баллни ташкил этган.

Шунингдек, 6 октябрь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи водий вилоятларида сезилгани хабар қилинган.

Янгиликлар