Ўзбекистонда 9 январь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 9 январь, шанба куни мамлакатда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Синоптиклар республиканинг айрим ҳудуларида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкинлигини маълум қилган.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–8 даража совуқ, кундузи 2–4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, Навоий вилоятининг шимолида 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, -2 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11–16 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қачон кўтарилиши ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, мамлакат ҳудудида охирги 10 кундаги совуқ об-ҳавони Сибир ҳудудларидаги совуқ антитциклон периферияси белгилаб турибди.

Янгиликлар