Рамзан Қодировнинг даромади йил давомида қарийб 20 баробарга кўпайди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 2019 йилда 147,99 миллион рубль ишлаб топган. Бу ҳақида «РБК» хабар берди.

Маълум қилинишича, 2018 йил учун Қодировнинг умумий даромади унинг декларациясига биноан атиги 7,58 миллион рублни ташкил этган. 1 йил давомида Чеченистон раҳбарининг даромади 19,5 бараварга ёки 140 миллион рублга кўпайган.

Чеченистон Республикаси раҳбари аёлининг даромади ҳам ошган. Қайд этилишича, Рамзан Қодировнинг аёли Медни Қодирова 2018 йилда 60 минг рубль ишлаб топган бўлса, 2019 йилда 2,45 миллион рубль даромад қилган. Хабарда қайд этилишича, Рамзан Қодировнинг ўзи ҳам, рафиқаси ҳам автомашинага эга эмас. Aммо Чеченистон раҳбари бу йил 28,3 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга бўлган.

«Шунингдек, Рамзан Қодиров 3668 квадрат метр майдонга эга уйга, майдони 2344 квадрат метрни ташкил этадиган кўп қаватли уйга эгалик қилади. Унинг рафиқаси майдони 209,8 квадрат метр бўлган кўп қаватли уйга эга. Қайд этилишича, Рамзан Қодирова ва оиласи майдони 300 квадрат метр бўлган тураржой биносига ҳам эга. Барча кўчмас мулк Россияда жойлашган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AҚШ давлат департаменти Рамзан Қодиров ва унинг оиласига қарши санкциялар киритган эди.