Самарқандда август ойига қадар 33 230 фуқаро ўзини ўзи банд қилган

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати Ўзбекистонда 6 август ҳолатига кўра, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 219 931 нафарга етганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Самарқанд вилоятида 33 230 киши ўзини ўзи иш билан таъминлаган.

Маълумотларга кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилишни рўйхатга олиш — мустақил ишловчиларни расман рўйхатдан ўтказиб, уларнинг фаолиятини қонунийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Ўзини ўзи банд қилган шахс 67 та фаолият туридан бири билан шуғулланиши мумкин. Бунинг учун фақатгина «Soliq» мобил иловасида ёки cолиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали — «my.soliq.uz»да хабар бериш тартибида рўйхатдан ўтиш лозим.

Динамика шуни кўрсатмоқдаки, ўзини ўзи банд қилганлар учун мавжуд 67 турдаги фаолият туридан маиший хизматлар соҳаси (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш ва бўяш хизматлари) энг талабгир бўлиб турибди. Яни 60 684 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган.

Шунингдек, аксарият ҳудудлар, жумладан, Самарканд вилояти аҳолиси қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар (чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда томорқа эгаларига ёрдам бериш) соҳасига қизиқиш билдирган. Бу соҳада республика бўйича 46 845 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган.

Аввалроқ нурободлик гилам тўқувчи Хосият Жўраева банкдан 20 миллион имтиёзли кредит олиб, тўқув дастгоҳлари, жун ва буёқлар сотиб олган. Шу билан бирга 6 нафар маҳалласидаги хотин-қизларни иш билан таъминлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар