Бухорода 15 мингдан ортиқ хонадонга «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилди

Бухоро вилоятида «Ҳудудгазтаъминот» томонидан барча тоифадаги истеъмолчилар учун «ақлли»  ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда  ЎзA хабар қилди.

Фото: ЎзA

Ҳисоб-китобларга кўра, вилоят миқёсида истеъмолчиларга 262 минг 33 та замонавий ҳисоблагич берилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 15 мингдан ортиқ хонадон «ақлли» ҳисоблагичлардан фойдаланишни бошлаган.

«Хонадонимизга соҳа ходимлари келиб, замонавий ҳисоблагични бепул ўрнатиб беришди. Янги ҳисоблагич биз, истеъмолчилар учун жуда қулай экан. Aйниқса, тўловни уйдан чиқмаган ҳолда турли пул тўлаш тизими орқали амалга ошириш имкони мавжудлиги менга маъқул бўлди», — дейди Бухоро туман «Галаосиё» МФЙда истиқомат қилувчи Ҳомид Маърупов.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Тошкент вилоятида «ақлли» газ ҳисоблагичларни ўрнатишда ноқонуний ҳақ талаб қилган шахслар аниқлангани ҳамда Фарғонада умумий қиймати 1,5 миллиард сўмга яқин табиий газ ўғирланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар