Ургут тумани ҳокимлигига етакчи мутахассис тайинланди

Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимининг 7 сентябрдаги фармойишига кўра, Манопов Солоҳиддин Ўлмас ўғли Ургут тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари етакчи мутахассиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, Солоҳиддин Манопов 1992 йилда Ургут туманида туғилган ҳамда 2018 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Булунғур тумани халқ таълими бўлимига янги мудир, Ургут тумани ҳокимига янги ўринбосар, Ромитан туманига янги прокурор ҳамда Жомбой тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар