Ромитанда «Соғлом ҳаёт сари қадам» акцияси доирасида юриш марафони ташкил этилди (фото)

Бухоро вилояти Ромитан туманида «Соғлом ҳаёт сари қадам» лойиҳаси ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 8 октябрь куни Ромитан туманида аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллигини ошириш, улар орасида касалланиш даражасини камайтириш мақсадида «Соғлом ҳаёт сари қадам» лойиҳасининг юриш марафони бўлиб ўтди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун туман ҳокимлиги биноси олдидан марафон ҳаракатини бошлаб, марказий ўйингоҳгача бўлган 2 километр масофада юриб, ўйингоҳда бадантарбия машқлари давом эттирилди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Жондорда икки километр масофага юриш марафони ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар