Самарқандда «Жигули» двигателдаги носозлик сабабли ёниб кетди — фото

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 7 декабрь, душанба куни «Ваз-2103» автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, 7 декабрь куни соат 10:00 да Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р46-автомобиль йўлининг 28-километрида ҳайдовчи 1982 йилда туғилган А.У. «Ваз-2103»ни Каттақўрғон йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Пастдарғом тумани Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида «Mazda» автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд вилояти Пайапиқ туманида 3 ноябрь куни «Damas» автомашинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар