Ўзбекистондаги барча мактабларда «Шахмат синфлари» очилади

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 9 январь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда мамлакатдаги барча мактабларда «Шахмат синфлари» очилишини маълум қилди.

Кадр: YouTube

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, 2021 йилда спорт мусобақалари сонини ошириш мақсадида давлат буджетидан 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Унинг таъкидлашича, ҳозирда спорт билан доимий шуғулланиш кўрсаткичи 19 фоиз бўлиб, 2021 йил якунигача бу кўрсаткич 25 фоизга етказилади.

Шунингдек, турли ёшдаги ёшларни қамраб оладиган футбол бўйича «Чарм тўп» бош вазир кубоги ўтказилади. Келгуси йилда 916 километр «Саломатлик йўлаклари» барпо этилади. Маҳаллаларда 500 га яқин стритбол майдони, 355 та бадментол майдони, қўшимча равишда 420 та мини футбол майдони, 350 та кўчада воркаут майдончаси қурилади. Бундан ташқари, 70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингга яқин боғча ва 10 000 та мактаб жами 120 миллиард сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади.

Аввалроқ Ўзбекистондаги мактабларда вақтинча ўтилмаётган фанлар қачондан давом этиши маълум бўлганди.

Янгиликлар