Бухорода Эски шаҳарга олиб борувчи йўлларда велосипед йўлаклари қурилди (видео)

Бухоро шаҳрининг Эски шаҳар қисмига олиб борувчи кўчадаги йўлларда қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари якунланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, ишлар кўчада пиёдалар, велосипед ҳайдовчилари ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида вилоят ҳокимлигига киритилган тегишли таклифлар асосида амалга оширилган.

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳар И.Каримов ва Б.Нақшбанд кўчалари кесишмасидан «Лаби Ҳовуз»мажмуасигача бўлган йўлнинг 0—0,8 километрлари оралиғидаги қисмини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, мазкур жойда велосипед йўлаклари қурилиб, «Велосипед йўлкаси» ва «Пиёдалар йўлкаси» йўл белгилари билан жиҳозланиб ётиқ йўл чизиқлари билан белгиланган.

Қайд этилишича, шаҳарнинг И.Каримов ва И.Мўминов кўчаларида ҳам бу каби ишлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Бухорода 16 та маданий мерос объектини қайта тиклашга қанча маблағ ажратилгани ҳамда Бухорода 2020 йил охирига қадар 495 та трансформатор пункти модернизацияланиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар