Пастдарғомда мингта жўжа берилиб, камбағалликдан чиқарилган йигитнинг отаси — маҳалла раиси ишдан кетди

«Kun.uz»да 5 сентябрь куни «1000 та жўжа билан беш ойда камбағалликдан чиқиш мумкинми?» сарлавҳали мақола эълон қилинганди.

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу мақолада айтилган маълумотларни ўрганиш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига бориб, «Қўқони» маҳалласида йиғилиш ўтказган.

Йиғилиш якунида «Кun.uz» мухбирига муҳтож оила деб ўзининг оиласини кўрсатган «Қўқони» маҳалласи раиси Ҳусниддин Турсунов ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган. Шунингдек, Пастдарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Марғуба Санақуловага ўз фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун «ҳайфсан» берилган.

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати

Aввалроқ «Кun.uz»да эълон қилинган мақоладаги йигит аслида «Қўқони» маҳалласи раисининг ўғли эканлиги маълум бўлганди. Кейинчалик Пастдарғом тумани ҳокимлиги воқеа юзасидан расмий муносабат билдирган.

Шунингдек, мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланганлиги маълум қилинган.

Янгиликлар