Данғарада туман ҳокими ўтказган саёр қабулда 3 кишининг мурожаати ҳал этилди (фото)

Фарғона вилояти Данғара туманида 29 сентябрь куни туман ҳокими, 1-сектор раҳбари ва туман Халқ қабулхонаси мудири билан ҳамкорликда «Кичик турк» МФЙда сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Данғара тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, сайёр қабул давомида жами 15 нафар фуқаролар қатнашган. Келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси жойида қаноатлантирилган ва 5 та мурожаат тегишлилиги бўйича ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинган.

Фото: Данғара тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Данғара тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, «Кичик турк» махалласи Ғунча кучасида яшовчи фуқаро Ахмедов Абдували туман хокими қишлоққа тоза ичимлик суви тортишдаги амалий ёрдами учун ахоли номидан миннатдорчилик билдирган.

Аввалроқ Ургутда Самарқанд вилоят прокурори ўтказган қабулда 44 та мурожаат ва Шаҳрихонда вилоят прокурори ўтказган қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Вобкентда ўтказилган сайёр қабулда 23 та мурожаат ҳал этилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар