Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 9 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 37 миллионга яқинлашди.

«Worldometers»нинг 9 октябрь, жума куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 36 975 333 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 27 783 861 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 069 673 кишини ташкил этади.

Шунингдек, 9 октябрь куни Республика Патологоанатомия илмий-амалий маркази директори Ўзбекистон аҳолиси орасида коронавирус натижасидаги йўқотишлар сони дунёдаги кўрсаткичларга нисбатан анча кам эканлиги таъкидлади. Кейинчалик, икки томонлама пневмония юқумли касалликлар сирасига кириши ёки кирмаслиги тўғрисидаги саволга мутахассис жавоб бергани маълум қилинди.

Бундан ташқари, Асака ҳокими коронавирус беморлари даволанаётган шифохонага боргани ҳақида хабар қилинди.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 9 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 450 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 9 октябрь куни 328 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 159 таси Тошкент шаҳрида, 92 таси Тошкент вилоятида, 15 таси Жиззах вилоятида, 12 таси Қашқадарё вилоятида, 12 таси Самарқанд вилоятида, 10 таси Андижон вилоятида, 10 таси Фарғона вилоятида, 8 таси Қорақалпоғистонда, 5 таси Наманган вилоятида ҳамда 5 таси Сурхондарё вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 498 нафарга етган. 9 октябрь куни 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 218 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Наманган вилоятида 28 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Фарғона вилоятида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қорақалпоғистонда 9 нафар, 354 жами нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 60 450 нафар бемордан 57 330 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2622 нафар бемордан 328 нафари оғир, 177 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 8 октябрь куни 334 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 7 861 227 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (6,9 миллион киши), Бразилия (5 миллион киши), Россия (1,2 миллион киши), Колумбия (890 минг киши) эгаллаган. Дунё бўйича эса коронавирус билан 36,9 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 9 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 108 561 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 103 758 нафари тўлиқ соғайган, 1746 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 107 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Coronavirus2020.kz»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 34 384 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 27 597 нафари тузалган, 364 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 9 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 48 617 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 44 097 нафари соғайиб, 1077 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 3443 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида 140 нафар ушбу касалликка чалинган бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 9 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 137 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 8959 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 79 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 40 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 9 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 272 238 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 009 421 нафари соғайган, 22 257 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 12 126 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 201 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «AA»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 36,6 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар