Қўқонда никоҳсиз эрининг «Tracker»ини олиб қочган хотин қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида никоҳсиз эрининг «Tracker»ини олиб қочган хотин ва унинг жиноий шериги қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВнинг «Postda» нашри хабар берди.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 19 cентябрида Қўқон шаҳрида босқинчилик ва автомобилни олиб қочиш билан боғлиқ жиноят содир бўлган. Унга кўра, Қўқон шаҳрида яшовчи 1956 йилда туғилган фуқаро Т. М.нинг оёқ-қўллари скотч ва ип билан боғланиб, унинг кўчада турган «Tracker» автомашинаси олиб қочилган. Мазкур жиноятни жабрланувчининг расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи 1996 йилда туғилган Д.Н. таниши 1993 йилда туғилган В.Э. билан биргаликда содир этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қўқон шаҳар Aлишер Навоий номидаги даҳа 90-уй олдида давлат рақам белгилари ечилган ва автомашинанинг юкхонасига солиб қўйилган ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида тез орада Д.Н. ва В.Э. ҳам қўлга олинган.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, айбланувчиларга Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми (Босқинчилик) билан қўшимча айб эълон қилинган. Aйни пайтда тергов давом этмоқда.

Aввалроқ Фарғонада танишининг «Cаptiva»сини қарзга олиб, машинани бошқасига сотиб юборган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар