Сенат Раиси Танзила Норбоева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси, Давлат департаментининг Хотин-қизлар глобал масалалари бўйича идораси раҳбари, махсус топшириқлар бўйича элчиси К.Кюрри билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

Хабарга кўра, АҚШ томони Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия фаолияти тўғрисида маълумот олиб, мазкур йўналишда икки томонлама ҳамкорлик бўйича таклифлар билдирган.

К.Кюрри АҚШ ҳукумати Ўзбекистондаги афғонистонлик хотин-қизларни ўқитиш дастурларини тарғиб қилиш соҳасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Афғонистон аёллари учун Ўзбекистонда таълим дастурларини амалга оширишга қаратилган ҳаракатлари ижобий баҳоланди: «Афғонистон Ислом Республикаси аёлларини қўллаб-қувватлаш масаласида Ўзбекистон етакчилик қилгани учун», шунингдек, Ўзбекистон, Афғонистон ва АҚШ уч томонлама форматидаги ҳамкорлик ривожи учун АҚШ томони ўз миннатдорлигини билдирган.

Шунингдек хабарда, «C5+1» платформаси доирасида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бошлангани таъкидланган. Бу лойиҳа биринчи навбатда Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан биргаликда амалга оширилади. Шу билан бирга, «DFC» Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қонунчилик базасини такомиллаштириш лойиҳасини ишга туширади.

DFC вакили Ч.Уоллеснинг таъкидлашича, уларнинг ҳозирги молиялаштириш ёндашуви «ақлли иқтисодиёт» тамойилларига асосланади. У хотин-қизларга тегишли бўлган, улар томонидан бошқариладиган тадбиркорлик билан боғлиқ операцияларда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари тадбиркорлар сифатида кенгайтиришни назарда тутади. Ч.Уоллеснинг сўзларига кўра, тўғри сармоялар – бу тадбиркор аёлларга сарфланган инвестициялардир, улар 90 фоиз ҳолларда мамлакат ижтимоий соҳасига қайта сармоя киритади.

«DFC» вакили Ч.Уоллес Ўзбекистондаги хотин-қизларга мўлжалланган реабилитация марказлари (шелтерлар) ва АҚШдаги шелтерлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди. ҳолларда мамлакат ижтимоий соҳасига қайта сармоя киритади.

Аввалроқ Танзила Норбоева «Аёллар тараққиёти ва фаровонлиги глобал ташаббуси» бўйича саъй-ҳаракатга чақириқни Ўзбекистон номидан имзолагани хабар қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда ўтган 11 ойда оиласида тазйиқ ва зўравонликка учраган қанча хотин-қиз «ҳимоя ордери» олгани маълум бўлди.

Янгиликлар