Кореяда қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди

Кореяда молиявий қийин аҳволда қолган фуқарога ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Маълум бўлишича, Сурхондарёлик У.М Корея Республикасига Е-9 визаси билан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун боради. Конгжу шаҳридаги корхонада ишлаётган вақтда саломатлиги ёмонлашиб, шифохонага ётқизилади. У ерда У.М нинг ошқозони операция қилинади.

Таъкидланишича, мураккаб жарроҳлик операциядан сўнг молиявий қийин аҳволда қолган фуқарога Жамғарма ҳисобидан 1 500 000 вон (тахминан 1350 АҚШ доллари) миқдорида шифохона харажатлари учун Агентликнинг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси томонидан молиявий ёрдам кўрсатилган.

Мавзуша доир:

Янгиликлар