«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

«Ўзгидромет» 10—16 август кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 10 август куни об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлди, ҳарорат 33-38 даражани ташкил қилди. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Мамлакат ҳудудига 11 август, сешанба куни кучсиз ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, натижада ҳарорат бир оз — кечаси 18-23, кундузи 30-35 даражагача пасаяди. Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат кўтарила бошлайди ва 33-38 даража иссиқни ташкил қилади.

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, бундай ҳарорат ойнинг шу даври учун хос иқлимий меъёрга яқиндир.

10—11 август кунлари республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Янгиликлар