Андижон шаҳар прокурори мактаб битирувчилари билан уларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш юзасидан учрашув ўтказди

Aндижон шаҳар прокурори мактаб битирувчилари билан уларнинг бизнесини йўлга қўйиш юзасидан учрашув ўтказди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 9 сентябрь, чоршанба куни Aндижон шаҳар прокурори Қурбонали Aсқаров шаҳардаги 22-умумтаълим мактабида битирувчилар билан учрашув ўтказган.

Фото: Aндижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Учрашувда иштирок этган битирувчилар ўзларининг таклиф ва саволлари билан прокурорга мурожаат қилган.

Фото: Aндижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шаҳар прокурори ОТМга ўқишга топширган абитуриентларнинг соҳалари ва йиғган баллари билан қизиққан. Шунингдек, ҳунар билан шуғулланаётган ёшларнинг муаммолари ўрганилган.

Фото: Aндижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Aндижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Aндижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда 14 нафар мактаб битирувчисига 5 миллиок сўмдан кредит ажратилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Шаҳрихонда 8 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилгани ҳамда Булоқбошида 35 нафар мактаб битирувчисига тикув машинаси ва бошқа ускуналар берилгани маълум қилинди.