Бухорода 2020 йилда 28 та жойлаштириш маскани фойдаланишга топширилди

Бухоро вилоятида 2020 йил январ—август ойларида 28 таси жойлаштириш воситаcи очилган ва ҳозирги кунда яна 727 нафардан ортиқ меҳмонларни жойлаштириш имконияти яратилган. Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти aхборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, вилоятда жами 365 та жойлаштириш воситаси мавжуд бўлиб, улар 8573 нафардан ортиқ меҳмонларни қабул қилиш имкониятига эга.

Қайд этилишича, вилоятда оилавий меҳмон уйлари, спорт ва соғломлаштиришга мўлжалланган жойлаштириш воситалари, ётоқхоналар, бутик-отеллар ва санаторийлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанддаги 339 та жойлаштириш маскани 10 мингдан ортиқ меҳмонларни қабул қилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар