Самарқанддаги 339 та жойлаштириш маскани 10 мингдан ортиқ меҳмонларни қабул қилади

Самарқанд вилоятидаги 339 та жойлаштириш маскани 10 мингдан ортиқ меҳмонларни қабул қилади. Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати «Тez News»га маълум қилди.

Инфографика: Самарканд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Таъкидланишича, шулардан 34 таси 2020 йил январ—август ойларида очилган. Шунингдек, 1600 дан ортиқ меҳмонларни жойлаштириш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, вилоятда 180 тадан ортиқ оилавий меҳмон уйлари, спорт ва соғломлаштиришга мўлжалланган жойлаштириш воситалари, ётоқхоналар, бутик-отеллар ва санаторийлар мавжуд.

Маълумот учун, Аввалроқ Бўстонлиқда умумий қиймати 50 миллиард сўм бўлган меҳмонхона, Бухорода инновацион туризм маркази очилгани ҳақида хабар берилганди.

Бундан ташқари, Бўстонлиқда умумий қиймати 50 миллиард сўм бўлган меҳмонхона очилган.