Избоскан тумани давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

Давлат солиқ хизмати органлари тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Андижон вилояти Избоскан тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Лочинбек Қурбонов тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, Лочинбек Қурбонов 1988 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институти «Иқтисодчи» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Бунга қадар у Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. Солиқ органларидаги фаолиятини 2011 йилда Андижон шаҳар ДСИ Юридик шахслар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган қарзларни йиғиш ва маблағларни тўлиқ тушишини назорат қилиш шўъбаси давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

Маълумот учун, Лочинбек Қурбонов — Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Эслатиб ўтамиз, ввалроқ Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар, Ёшлар ишлари агентлиги НаманганСамарқандБухоро вилоятлари бошқармасига ва ҚўрғонтепаШаҳрихон туманлари бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақида маълум қилинган эди.

Янгиликлар