Попда 17 нафар фуқарога 250 млн сўмдан ортиқ ёрдам маблағлари берилди

Наманган вилояти Поп туманида 17 нафар фуқарога 256 миллион 500 минг сўм ёрдам маблағлари берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 9 сентябрь куни туманда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ «Ёт ғоялар таъсирига тушган ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар ва уларнинг оила аъзоларини жамиятга қайта ижтимоийлаштириш тадбирларига маблағ ажратиш тартиби»га мувофиқ туманда тузилган ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож шахсларнинг муаммолари ўрганилган.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишча, туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан аниқланган ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга қуйидаги тартибда ёрдам маблағлари топширилган:

  • уй-жой (2 хонали) қуриш ҳаражатлари учун 3 нафар фуқарога 50 миллион сўмдан, жами 150 миллион сўм;
  • кўп қаватли уйлардан алоҳида хонадон (хоналар сонига қараб) ажратиш учун 1 нафар фуқарога 70 милллион сўм;
  • турмуш шароити ва сифатини (маиший техника воситалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш) яхшилаш учун 3 нафар фуқарога 1 миллион сўмдан жами 3 миллион сўм;
  • соғлиғини стационар (10 кун, 1 ўрин, касаллик турига қараб) даволаш учун 2 нафар фуқарога 1 миллион сўмдан жами 2 миллион сўм;
  • соғлиғини амбулатор (1 киши, касаллик турига қараб дори-дармон) даволаш учун 2 нафар фуқарога 2 миллион сўмдан жами 4 миллион сўм;
  • санаторий ва профилакторияда соғлиғини тиклаш учун 1 нафар фуқарога 1,5 миллион сўм;
  • касб ўргатиш, касбга қайта тайёрлаш 2 нафар фуқарога 500 минг сўмдан жами 1 миллион сўм;
  • фарзандини турли спорт мусобақаларига, фан олимпиадаларига жалб қилиш, олий ўқув юртларига, шу жумладан, хорижий давлатларнинг ўқув муассасаларига олиб бориш учун 1 нафар фуқарога 5 миллион сўм;
  • турмуш қуриш, фарзандларини уйлантириш, турмушга узатиш ва бошқа маросимлар билан боғлиқ ҳаражатлар 2 нафар фуқарога 10 миллон сўмдан жами 20 миллион сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда «темир дафтар»даги оилаларга 17 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тарқатилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Наманганда 100 дан ортиқ арзон хонадон 20 йиллик имтиёзли кредит асосида аҳолига топширилиши маълум қилинди.

Янгиликлар