Самарқанддан Украинага тўғридан-тўғри авиа қатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, учрашув давомида Ўзбекистон ва Украина алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани икки мамлакат минтақалари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, учрашувда мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда вилоятда IT Park ташкил этиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар муҳокама этилган.

Учрашувда элчи Самарқанд билан Львов вилояти раҳбари Максим Козитськийнинг вилоят вакиллари Львовга таклиф этилган таклифномасини топширган. Сўнгра Самарқанд шаҳар ҳокимига Львов шаҳрига таклифнома тақдим этилган.

Шунингек, мазкур учрашув давомида Самарқанд ва Львов шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама этилган.

Томонлар украиналик ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонлар иштирокида онлайн тарзда самарқандлик тадбиркорлар билан учрашув ташкил этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Эркин Турдимов вилоятдаги банк раҳбарлари ва мутасаддилар билан видеоселектор кўринишида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Эркинжон Турдимов Самарқандга ташриф буюрган 4 нафар россиялик шифокор билан учрашгани маълум қилинди.

Янгиликлар