Тўрақўрғонда XV асрга оид узунлиги 15 метрли ҳаммом қолдиқлари топилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Aхсий қишлоғида XV асрга оид ҳаммом қолдиқлари топилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг янгликлар дастурида хабар берилди.

Хабарга кўра, ушбу топилган ҳаммомнинг ташқи ҳолати маёрикали тошлар билан безатилган. Ҳаммом биносининг ташқи узунлиги 15 метрни ташкил этади.

Таъкидланишича, ҳаммом ўчоқ ёдамида иситилган. Ўчоққа махсус ердан олов ёқилиб, унинг ёрдамида ҳам сув иситилган, ҳам пол тагидан иссиқлик юрган.

Шунингдек, ушбу объектдан сопол тоғорани эслатувчи топилма, XV—XVI асрга оид идишлар ва мис чақа тангалар топилган.

Қайд этилишича, Тўрақўрғон туманидаги объектлардан жами 10 дан ортиқ мис чақа тангалар топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода инновацион туризм маркази иш бошлагани ҳамда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Германия ва Aвстрия туристик компаниялари билан видеоконференция ўтказгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар