Наманганда 2 нафар ўқитувчи «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланди (фото)

Наманган вилояти Ёшлар марказида 10 октябрь куни ўтказилган тадбирда 2 нафар ўқитувчи «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 10 октябрь куни Наманган вилояти Ёшлар марказида «Меҳр-саховат» кўкрак нишони мукофотини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда 2 нафар наманганлик ўқитувчи «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар — Аҳмедов Алишер ва Меджаян Азиз. Маълумот ўрнида, Аҳмедов Алишер Муҳаммад ўғли 1992 йилда Чуст туманида туғилган. 2015 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Ҳозирги кунда Чуст туманидаги 11 мактабнинг тарбия фани ўқитувчиси. Меджаян Азиз Тимурович эса 1992 йилда Чуст туманида туғилган. 2019 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Ҳозирги кунда Чуст туманидаги 3 мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.

Фото: Наманган вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати

Тадбирда Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Тоҳир Каримов тақдирланганларга кўкрак нишонларини топширди.

Фото: Наманган вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Қувасой шаҳрида 17 киши, Булоқбошида 9 киши, Данғарада 13 киши «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар