Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари 35,4 миллиард долларгача қисқарди

Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари, жумладан, монетар олтин ва валюта активлари 2023 йилнинг биринчи чорагида 1 фоизга камайиб, 35,4 миллиард долларга етди. 

Хабарда келтирилишича, монетар олтин ҳажми 1,1 фоизга ошиб, 24,3 миллиард долларни ташкил этди. Мамлакатнинг валюта активлари эса 13,2 фоизга камайиб, 10,1 миллиард долларни ташкил этди.

Марказий Банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ўтган йили ўтган йилга нисбатан 1 фоизга ўсиб, 35 миллиард 768 миллион долларга етди.

Янгиликлар