Қашқадарёда солиқ тўламаган тиббиёт бирлашмасининг мол-мулклари хатланди

Қашқадарё вилояти Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг 8 миллион 333 минг сўм давлат божидан қарзи борлиги аниқланиб, мол-мулклари хатланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Хабарга кўра, Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими иш юритувида қарздор Китоб туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан солиқ инспекцияси фойдасига 8 миллион 333 минг сўм солиқ қарзини ҳамда давлат божини ундириш юзасидан ижро ҳужжатла мавжуд.

Таъкидланишича, мавжуд қарздорликларни бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат белгиланган. Бироқ туман тиббиёт бирлашмаси қарзни тўламагани боис бюро давлат ижрочилари томонидан қарздор балансида бўлган бир нечта мол-мулклари хатланди.

Аввалроқ Олтиариқда 2 та масъулияти чекланган жамиятнинг 17 та музлаткичи қарздорлик сабаб хатлангани ҳамда Қўқонда масъулияти чекланган жамиятнинг  50 минг долларлик қарзи кредит олинишида кафил бўлган тадбиркордан ундирилгани ҳақида маълум қилинганди.

Шунингдек, Хонободда АЁҚШ биноси 24 миллион сўм солиқ қарздорлиги сабаб хатлангани хабар қилинган.

Янгиликлар