Ўзбекистонда бино ва ўринлар камлиги сабабли қанча бола боғчага боролмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистонда бино ва ўринлар камлиги натижасида ҳар йили 1,2 миллион нафар бола давлат боғчаларига бора олмайди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, мамлакатда ҳар йили ўртача 700 минг боладан 500 минг нафарига боғчага бориш учун йўлланма берилади, холос.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

Республикада давлат боғчаларининг сони 6021 та бўлиб, ундаги тарбияланувчи болалар сони 1 540 637 нафарни ташкил этади. Боғчаларда болаларни қамраб олиш даражаси 55 фоиз кўрсатгичга эга.

Аввалроқ Ўзбекистондаги давлат боғчаларида хитой тилини қўшимча чет тили сифатида ўргатиш режалаштирилгани ва Ўзбекистонда боғчанинг 0,5 ставкада ишловчи тарбиячилари ҳафтада неча кун ишга бориши кераклиги ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар