Видео: «Столба йиқилса, токсиз ўтиринг». Сирдарёда «электросет» раҳбари симёғочни янгилаб беришни сўраган аҳолига жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда 12 январь куни Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари билан боғлиқ тарқалган видеолавҳа юзасидан «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, видеода аҳоли Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбаридан симёғочни янгилаб беришини сўраган. Раҳбар эса бу ишни ҳозир қилиб беролмаслигини айтиб, «столба йиқилса, токсиз ўтиринг», дея гапирган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда мазкур раҳбарнинг Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан карантин даврида белгиланган тиббий ниқоб тақиб юриш режимига риоя қилмай, белгиланган қоидаларни бузганлиги тўғрисида ҳам қўшимча фикрлар тарқалган.

Ушбу видео юзасидан «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Ш.Жўраевга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланган. Текширув натижалари юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қилинган.

Аввалроқ «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари пора олганликда гумонланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар