Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда саноат маҳсулоти ҳажми 1,9 фоизга камайгани маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев раислигида 12 август куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, умумий ҳисобда олганда, биринчи ярим йилликда саноат маҳсулоти ҳажми 167 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан 1,9 фоизга камайган.

Таҳлилларга кўра, қолган олти ойда 229 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқариб, йил якунигача бу борадаги кўрсаткични 3,5 фоизга ошириш учун барча имкониятлар бор. Бунинг учун ҳозирги мураккаб ва фавқулодда ҳолатдан келиб чиқиб, саноат сиёсати, иш услуби ва ёндашувларни ўзгартириш, рақобатбардош товарлар занжирини ташкил этиш зарур.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Шавкат Мирзиёев 15 августдан Ўзбекистонда карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилишини айтиб ўтганди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 30 кишилик тўйлар ва барча бозорлар фаолиятига рухсат берилиши маълум қилинди.

Янгиликлар