Учкўприкдаги автомашина ювиш шохобчасига ўғриликка тушган эркак қўлга олинди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 7 октябрь куни автомашина ювиш шохобчасига ўғриликка тушган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Учкўприк туманида 7 октябрь куни фуқаро Й.A. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шохобчасига эшик қулфини бузиб кирган. Шундан сўнг, нархи 3 миллион 500 минг сўмлик автомашина ювиш ва нархи 1 миллион 500 минг сўмлик ҳаво дамлаш ускуналарини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу шохобчада ишчи бўлиб ишловчи З.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Aввалроқ Бешариқда аёлнинг телефон, 900 доллар пули ҳамда паспорти солинган ҳамённи ўғирлаган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар