Aрхангельскда Ўзбекистон фуқароси собиқ севгилисининг интим видеоларини тарқатгани учун жавобгарликка тортилди

Россиянинг Aрхангельск вилоятида 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси шахснинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ноқонуний равишда тарқатишда ва интернетда порнография тарқатишда айбланмоқда, деб хабар берди «Region29».

Фото: «Tv29.ru»

Тергов маълумотларига кўра, 2019 йилда Aрхангельскда айбланувчи 35 ёшли ўзбекистонлик аёл билан жинсий алоқада бўлган фотосурат ва видеони суратга олган. Сўнгра материалларни интернет орқали жабрланувчининг икки танишига юборган.

Вилоят тергов қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, айбланувчи ўз айбини тан олган ва терговчига жабрланувчини у билан муносабатларни бузганлиги учун жазолаш мақсадида, рашк туфайли интим материалларни юборганини билдирган.

Ҳозирда жиноят иши судга юборилган.

Янгиликлар