Қишлоқ хўжалиги ҳамда cув хўжалиги вазирларининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Саидкамол Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазирининг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш буйича ўринбосари ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баходир Рўзибоев ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Баходир Рўзибоев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ўз лавозимидан озод этилди. Баходир Рўзибоев ушбу лавозимда 2018 йил 8 майдан бери фаолият юритиб келган.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинган. У 2018 йилнинг июлида қишлоқ хўжалиги вазирининг молия ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 2020 йилнинг центябр ойида эса вазирнинг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги вазирининг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш буйича ўринбосари Ботиржон Сулаймонов ҳам лавозимидан озод қилинган. Маълумотга кўра, Ботиржон Сулаймонов Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида қолади. У 2020 йилнинг центябр ойида вазир ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Aввалроқ Одилжон Иминов Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақалаш масалалари қўмитасига раис этиб сайлангани, Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанддаги бўлинмасига янги раҳбар тайинлангани ҳақда хабар берилганди.