Aндижонда яна 9 кишида коронавирус аниқланди, 11 нафар бемор соғайди

Aндижон вилоятида 13 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 кишига ошиб, 1132 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 11 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 1081 нафарга етди. Ҳозирда 49 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 13 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 26 270 фуқаро (79 фоиз) соғайган. Ҳозирда 6608 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.