Ўзбекистонда ОТМларга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловга улгурмаган абитуриентлар 17 августгача тўловни амалга ошириши мумкин

Ўзбекистон ОТМларига кириш учун имтихонларга онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловга улгурмаган абитуриентлар 16 август соат 23:59 га қадар тўловни амалга ошириши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Маълум қилинишича, аввалги йилларда битирган абитуриентлар ОТМларга кириш имтихонларида қатнашиш учун 111 500 сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак эди. Aйрим сабабларга кўра, тўлов қилишга улгурмаган абитуриентлар ҳам борлиги учун Давлат қабул комиссияси тўлов қилиш муддатини яна узайтирди.

Маълумот учун, тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ҳамда тест синовларида иштирок эта олмайди.

Aввалроқ Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонларидаги тест саволлари соддалаштирилиши ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида 2 та фан учун 3 соат вақт ажратилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар