Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1357 кишига етди

Самарқанд вилоятида 13 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 кишига ошиб, 1357 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1228 нафар бемор соғайган, 3 киши вафот этган. Ҳозирда 126 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 13 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 837 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 25 659 фуқаро (78 фоиз) соғайган. Ҳозирда 6965 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар