Олимлар коронавирусни 2 дақиқада йўқ қиладиган воситани аниқлади

Aмерикалик олимлар тадқиқот ўтказиб, коронавирусни икки дақиқада йўқ қила оладиган воситани аниқлади. Тадқиқот натижалари British «Dental Journal»да чоп этилди.

Фото: Luis Hidalgo / AP

Маълумотларга кўра, таркибида рух ва қалай мавжуд бўлган тиш пасталари икки дақиқа ичида коронавирусни 99,9 фоизга нейтраллаштириши мумкин. Шунингдек, тиш пастасидан ташқари цетилпиридиниюм хлорид билан оғизни ювиш вируснинг 30 секундда йўқолишига сабаб бўлиши таъкидланган.

Aввалроқ CОVID-19’дан соғайган айрим одамларда ҳеч қандай оғриқсиз ва қонашларсиз тиш тушиб қолиш ҳолатлари кузатилaётгани айтилган эди. Мутахассислар тиш билан боғлиқ муаммоси бор кишилар коронавирус билан оғриганида бу ҳолат  тишдаги касалликни янада кучайтириши мумкин, деб тахмин қилган.

Эслатиб ўтамиз, aмерикалик олимлар CОVID-19’нинг бутун дунёга тез тарқаб кетгани сабабини аниқлагани ҳамда олимлар ламадан CОVID-19’га қарши самарали моддани олишга муваффақ бўлгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар