Коронавируснинг яна бир симптоми аниқланди

Исландиялик олимларнинг кузатувларига кўра коронавирусда миалгия симптоми ҳам мавжуд. Тадқиқотдаги беморларнинг ярмидан кўпида ҳид ва таъм билишдан ташқари ушбу аломат кузатилган. Бу ҳақда «British Medical Journal» маълум қилди.

Фото: «Reuters»

Қайд этилишича, SARS-CoV-2 билан касалланган 1564 киши орасида кўп учраган симптомлардан бири бу миалгия бўлиб, 55 фоиз беморларда кузатилган. Маълум қилинишича, миалгия жисмоний машқлар бажарганда ёки дам олиш пайтида ўз-ўзидан пайдо бўладиган оғриқ ҳисобланади.

Таъкидланишича, миалгия мушак оғриғи оёқнинг сон мушакларида ва бутун танада пайдо бўлиши мумкин. Одатда миалгия бўғимларда, тендонларда, лигаментларда, юмшоқ бириктирувчи тўқималарда ва суяклардаги оғриқ билан бирга келади.

Аввалроқ дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 70 миллиондан ошгани ва Австралияда COVID-19’га қарши эмланганларда ОИТВ аниқлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар