Наманганда январь—июль ойларида ўта оғир жиноятлар 54,5 фоизга ортгани маълум қилинди (видео)

Наманганда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда халқ депутатлари, сенаторлар, сектор раҳбарлари ва дахлдор соҳа мутасаддилари иштирок этди. Уни халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров олиб борди.

Сессияда Намангандаги жами 775 та маҳалладаги аҳвол, уларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ортиб кетгани муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг январь—июль ойларида умумий жиноятлар 45 фоизга, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 44,77 фоизга, ўта оғир жиноятлар 54,5 фоизга, оғир жиноятлар 13,4 фоизга, унча оғир бўлмаган жиноятлар 26,3 фоизга ортган.

Йиғилишда ушбу ҳолатларга маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятининг яхши ташкил этилмагани сабаб қилиб кўрсатилиб, танқид остига олинди.

Аввалроқ Наманганда қайнaта келинини калтаклагани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар