Ўзбекистон Қирғизистондаги театрни тўлиқ реконструкция қилиш учун 5 миллион доллар ажратади
Бобур номидаги Ўш академик мусиқали драма театрининг тўлиқ реконструкцияси 13 сентябрь куни бошланган. Бу ҳақда Қирғизистон жанубий пойтахти мэриясига асосланиб, Qalampir хабар бермоқда.

Фото: facebook
Маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида халқаро икки томонлама ижтимоий-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича эришилган келишувларга мувофиқ Бобур номидаги Ўш драма театри тўлиқ реконструкция қилинади.
Қайд этилишича, театр реконструкциясини якунлаш келаси йилнинг бошига режалаштирилган. Ишнинг умумий қиймати 5 миллион доллар ва тақдим этилган лойиҳага кўра, театр биноси тўлиқ таъмирланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Қирғизистонга электр энергияси етказиб беради, деб хабар қилган эдик.